Дунёда

Ҳабиб яна бир жанг учун қайтади – UFC раҳбари

© Getty Images/UFC / Фотобанкка ўтишСлева направо: Хабиб Нурмагомедов (Россия) и Джастин Гэтжи (США) в бою за титул чемпиона Абсолютного бойцовского чемпионата (UFC) в легком весе.
Слева направо: Хабиб Нурмагомедов (Россия) и Джастин Гэтжи (США) в бою за титул чемпиона Абсолютного бойцовского чемпионата (UFC) в легком весе.  - Sputnik Ўзбекистон
UFC раҳбари Дана Уайт енгил вазнда чемпион, россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг октагонга қайтишига ишонмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. UFC раҳбари Дана Уайт енгил вазнда чемпион, россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг октагонга қайтишига ишонмоқда. Бу ҳақда BJPenn портали хабар қилди.

UFC раҳбари Ҳабиб аввалгидек чемпион бўлиб қолмоқда ва вақтинчалик етакчилик йўқлигини таъкидлади.

"Ишонинг, Ҳабиб яна бир жанг учун қайтади. Бу унвон бўш бўлмайди. У аввалгидек чемпион. Ҳеч қандай бўш камар йўқ, вақтинчалик чемпион унвони йўқ", - Уайт сўзларини келтиради нашр.

Ҳабибнинг охирги жанги

25 октябрь куни UFC 254 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангдан сўнг россиялик чемпион ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Спортчи 29 та жангда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Нурмагомедовнинг Гэтжи устидан ғалабасидан сўнг UFC раҳбарияти вазн тоифасидан қатъий назар жангчиларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди, унда Ҳабиб биринчи ўринни эгаллади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала