Дунёда

Ким Чен Инга “собиқ севгилиси” ҳамроҳлик қилмоқда - ОАВ

© AP Photo/Minh HoangБывшая солистка и руководитель нескольких музыкальных ансамблей в КНДР Хён Сон Воль
Бывшая солистка и руководитель нескольких музыкальных ансамблей в КНДР Хён Сон Воль - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга расмий тадбирларда “собиқ севгилиси" Хён Сон Воль ҳамроҳлик қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Собиқ хонанда ва бир нечта мусиқий ансамблларнинг раҳбари Хён Сон Воль, у гўё Ким Чен Иннинг севгилиси бўлган, расмий тадбирларда кўпинча давлат раҳбарига ҳамроҳлик қилмоқда. Бу ҳақда The Times ёзмоқда.

Лидер КНДР Ким Чен Ын с супругой Ли Соль Чжу во время визита в Китай  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
ОАВлар Ким Чен Иннинг рафиқаси ғойиб бўлгани ҳақида хабар қилди

Жанубий Корея ОАВлари Ким Чен Ин билан биргаликда унинг "собиқ севгилиси" расмий тадбирларда тез-тез иштирок этаётганига эътибор қаратди: 10 октябрь куни Корея Ишчилар партиясининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган парадда у КХДР раҳбарига совға қилинган гулларни қабул қилди, шунингдек, 14 октябрь куни қатор қурилиш майдончаларига ташриф буюрганда унга ҳамроҳлик қилди.

Шу билан бирга, Шимолий Корея етакчисининг рақифаси Ли Сол Чун январдан бери жамоатчилик олдида кўриниш бермаяпти.

Хён Сон Воль - 2017 йилда Марказий Қўмитасининг аъзоси бўлди ва 2018 йилда эса КХДР делегацияси таркибида Жанубий Кореяга ташриф буюриб, Пхёнчхандаги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Бирлашган Корея байроғи остида биргаликда чиқиш тўғрисида музокаралар олиб борганди.

Янгиликлар лентаси
0