Дунёда

Лукашенко Макронга мусулмонлар билан муносабатда воситачиликни таклиф қилди

© БелТА / Фотобанкка ўтишПрезидент Белоруссии А. Лукашенко назначил новых главу МВД Белоруссии и начальника ГУВД Минска
Президент Белоруссии А. Лукашенко назначил новых главу МВД Белоруссии и начальника ГУВД Минска - Sputnik Ўзбекистон
Беларусь президенти Александр Лукашенко диндорлар туйғуларига аралашиш мутлақо номақбул хатти-ҳаракат деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Франция етакчиси Эммануэль Макронга мусулмонлар билан муносабатларда воситачиликни таклиф қилди.

 Глава Чеченской Республики Р. Кадырова - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Рамзан Қодиров Макрон бўйича позицияси туфайли лавозимдан кетишга тайёрлигини айтди

“Мусулмонлар бизга ҳеч қачон муаммо туғдирмаган. Мен мусулмонлар барча сайловларда деярли 100 фоиз ҳукумат ва мени президент сифатида қўллаб-қувватлашганини тез-тез гапираман. Яқинда Франция президенти сўз эркинлиги ва диний ҳис-туйғулар ҳақида гапира бошлаган нарсасини биз ҳеч қачон ўзимизга эп кўрмаймиз: мамлакатингда бу сенга нима беради, нега сен мусулмонларни танқид қилишни бошлаяпсан? Балки, унга у ва мусулмонлар ўртасида воситачилик лозимдир? Мен унга бу ерда ёрдам бера оламан, чунки мусулмонлар билан муносабатларим яхши”, - деди Лукашенко. Унинг сўзларидан Sputnik Беларусь иқтибос келтирган.

У диндорлар туйғуларига аралашиш мутлақо номақбул хатти-ҳаракат эканини таъкидлади.

Қодиров Макронни “эътиқодга маломат ёғдиришни бас қилишга” чақирди

Аввалроқ Эммануэль Макрон у француз матбуотида Муҳаммад пайғамбарга эълон қилинган карикатуралар туфайли мусулмонларнинг туйғуларини тушунишини, аммо бу карикатуралар нашри ортида ҳукумат эмас, балки мустақил ОАВлар турганини айтгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала