Статистика қўмитаси: октябрда инфляция 1,4 фоизни ташкил этди

© Sputnik / /СтрингерТорговые ряды на Алайском рынке в Ташкенте
Торговые ряды на Алайском рынке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Октябрь ойида гўшт, парранда гўшти ва балиқ нархи сентябрга нисбатан 0,7 фоизга кўтарилган. Тухум 17,7 фоиз, шакар 8,6 фоиз, мева-сабзавотлар 3,2 фоиз қимматлашган.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. 2020 йилнинг октябрида ўртача истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси 1,4 фоизга ўсди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Январь-октябрь ойларида истеъмол бозоридаги нархлар 7,8 фоизга ошган.

“Октябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 0,8 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлашди. Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг январь–октябрь ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 10,0 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 6,9 фоиз, хизматлар 5,2 фоизга ошди”, – дейилади ҳисоботда.

Октябрь ойида гўшт, парранда гўшти ва балиқ нархи сентябрга нисбатан 0,7 фоизга кўтарилган. Тухум 17,7 фоиз, шакар 8,6 фоиз, мева-сабзавотлар 3,2 фоиз қимматлашган.

Продажа куриных яиц в регионах России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон истеъмол бозорида инфляция 4,8%ни ташкил қилди

Шакар ва гўшт нархи йил бошидан бери баравар 15,0 фоизга ошган. Хусусан, суяксиз мол гўшти баҳоси 10 ой ичида 18,2 фоизга кўтарилган.

Январь–октябрь ойларида пахта ёғи 24,2 фоизга (октябрда – 13,6 фоиз), кунгабоқар ёғи 23,9 фоиз (октябрда – 11,2 фоиз) , сариёғ 11,1 фоиз (октябрда – 1,6 фоиз), маргарин 9,7 фоиз (октябрда – 1,0 фоиз)га қимматлашган.

Октябрда аҳоли учун пуллик хизматлар тарифлари ой давомида 0,7 фоизга қимматлашган. Тарифларнинг ўсиши бўйича етакчи ўринлар йўловчи ташиш транспорти хизматларига тегишли бўлиб, нархлар ой давомида 1,8 фоизга, жумладан, ҳаво транспорти 5,2 фоиз, автомобиль 1,4 фоиз, темирйўл тарнспорти тарифлари 0,2 фоизга кўтарилган.

Умумий ҳисобда, январь-октябрь ойларида нархларнинг ўсиши бўйича етакчи ўринлар давлат мактабгача таълим ташкилоти хизматлари (15,2 фоиз), дам олиш (10,0 фоиз), йўловчи ташиш транспорти хизматлари (9,9 фоиз) шунингдек, маиший хизматлар (9,7 фоиз) нархларига тегишли бўлган.

Янгиликлар лентаси
0