Колумнистлар

“Беларусь сценарийси” Польша учун: қайтар дунё

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишУчастники акции протеста, получившей название "черная суббота", против ужесточения законодательства об абортах в Польше
Участники акции протеста, получившей название черная суббота, против ужесточения законодательства об абортах в Польше - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Варшава томонидан Беларусь учун ўйлаб чиқарилган сценарий бунчалик тез ўзига қайтишини ҳеч ким кутмаган эди.

Польшада мамлакатда абортни деярли тўлиқ тақиқлашга қарши кенг кўламли норозилик намойишлари давом этмоқда.

Бир неча маротаба исботланган: сиёсатда кўпинча бумеранг эффекти иш беради. Натижада давлат қўшнисига нисбатан нимани экса, ўшани ўради. Лекин расмий Варшава томонидан Беларусь учун ўйлаб чиқарилган сценарий бунчалик тез ўзига қайтишини ҳеч ким кутмаган эди.

Дунёда
Беларусдаги ЕИ давлатлари элчиларининг бир қисми маслаҳатлашув учун чақириб олинмоқда

Беларусь сайловларидан кейин икки ой мобайнида Польшанинг барча даражадаги раҳбарлари қўшни мамлакатдаги “тинч намойишларни” барча имкониятларни ишга солиб қўллаб-қувватлаш, “эркинлик учун қаҳрамонларча курашаётган Беларусь аёлларини ҳимоя қилиш”, уларга маънан ва молиявий ёрдам бериш зарурлиги ҳақида жўшиб нутқ сўзларди. Польшанинг ўзида “белорусча сценарийни” амалга ошираётган вақтда эса ўша миллий етакчилар ўзларининг “тинч намойишчиларини” ғазаб билан қоралашни бошлади, уларга нисбатан полиция зўравонликларини қўллашни маъқуллаб, қамаш билан таҳдид қилишди.

Қаршилик билдириш мумкин эди: Минск ва Варшавадаги норозилик намойишлари ўртасидаги ўхшашлик иштирокчиларнинг мотивациясидаги тафовут сабаб унчалик тўғри эмас дея. Аммо эътибор беринг, Поьшадаги аёллар митинги ташкилотчилари белоруслик ҳамкасблари томонидан қўлланилаётган технология ва маҳаллий ОАВларда фаол айланаётган технологиялардан нусха олаётганларини яширишмаяпти.  Масалан, ўтган якшанба “страйка кобет”нинг (мамлакатни ларзага солган аёлларнинг иш ташлаши) норасмий етакчилари ўзларини шакиллантириб, Беларусь мухолифатчиси Светлана Тихановскаянинг Мувофиқлаштирувчи кенгашига ўхшаш ўзларининг Маслаҳатлашув кенгашини тақдим этишди. Польша норозилик намойишлари етакчиси Марта Лемпарт очиқчасига айтмоқдаки, Минск воқеалари моделини асос қилиб олган: “Беларусга қараб акцияларни мувофиқлаштириш нақадар муҳимлигини кўряпмиз”.

Участница несанкционированного женского марша Подруга за подругу в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
Ўзи пиширган ошни ўзи есин - ЕИ ва АҚШ Польшага Лукашенкони енгишда ёрдам бермайди

Бу митингларнинг якуний мақсади ҳам бир-бирига мувофиқ келади: ҳукуматнинг шубҳасиз истеъфога чиқиши. Тихановская ва Лемпарт томонидан ташкил этилган расмиятчиликка асосланган органлар эса, уларнинг сўзларига кўра, “ҳукуматни тинч топширишга” кўмаклашиши зарур, холос. Бундан ортиғи эмас.

Шундай қилиб, Польша матбуотида Беларусь воқеаларини расмий Варшаванинг фаол иштирокида мадҳ этиш улардан полякларнинг ўзи нусха олишига олиб келди. Куни кеча бўлиб ўтган “страйка” акцияларида бундай плакатлар тасодифан пайдо бўлмади: “Бизни кўкларга кўтарилган қўзғолонлар билан тарбиялашди, энди эса норозилик билдиришимизга ҳайрон бўлишмоқда”.

Бироқ польшалик амалдорларнинг улар Минск ва Варшавадаги ўхшаш жараёнлар ҳақидаги гапираётган пайтда нотиқлик санъатлари тўсатдан ўзгаради! Бир неча ҳафта аввал мамлакат бош вазири Матеуш Моравецкий Беларусга революция экспорт қилиш зарурлиги ҳақида очиқчасига ёзганди ва ҳаттоки “Беларусь аёлларининг жасорат ва қаҳрамонликларини акс эттирувчи” сурат танловини эълон қилганди. Варшава кўчаларидаги оммавий норозилик намойишларига ўша суратлар олиб чиқилган бўлса ажаб эмас.

Белорусско-украинская граница - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Беларус Литва ва Польша билан чегараларни ёпди

Бош вазирнинг ушбу ташаббусидан атиги бир неча кун ўтиб, унинг ўзи Польша намойишларининг “номақбул” усуллари ҳақида ғазаб билан ёзади, уларни “жоҳиллик ва қонунга хилоф” деб атайди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни қонунни қўллашга ундайди.

Бир неча ҳафта давомида Польша ҳукумати “Лукашенко режимини” белоруслик мухолифатчиларни жазолаганлик учун қоралашни талаб қилди. Энди эса адлия вазирининг ўринбосари Михал Вось прокуратурани ўз намойишчиларини қаттиқ жазолашга чақирмоқда. “Польшанинг барча прокурорлари ноқонуний тўпланишлар ташкилотчиларига жиноятчиларга каби муносабатда бўлишлари лозим. Улар ҳаёт ва саломатлик таҳдиди туфайли саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин”, - деди у “Maryja” радиосига берган интервьюсида. Беларусь ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўзларига савол беришаётган бўлса керак: “Шундай қилса бўлардими?”

Польша ҳукумати намойишчиларга қарши чораларни оғир эпидемиологик вазият билан тушунтиришмоқда. Давлат телеканаллари одамларнинг бирга тўпланиши пандемия авж олган паллада атрофдагиларнинг саломатлигига ёмон таъсир кўрсатиши ҳақидаги хабарларни тез-тез эфирга узатиб турибди. Қизиқ, Беларусдаги оммавий норозилик намойишларини қўллаган ўша ОАВлар бу акция иштирокчиларининг соғлиғи ҳақида заррача ҳам қайғуришмаганди.  

Кандидат в президенты Беларуси Светлана Тихановская во время предвыборного митинга в парке Дружбы Народов в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
ЕИ мамлакатлари Беларус мухолифатини қўллашдан нима манфаат кўради - эксперт фикри

Қайд этиш жоизки, Варшавада Польша пулларига ишлаётган (ўзларининг тан олишларича) Минск намойишлари дирижёрлари деразалари ортида бўлаётган оммавий митингларни ҳеч кўришмаяпти. Қаршилик билдириш мумкин эди, Варшава томонидан расман молиялаштирилувчи Nexta телеграм канали ва сайтлар, фақат Беларусдаги воқеаларни ёритишга қаратилган. Аммо унутмаслик керакки, Nexta яқинда Бишкекда бўлиб ўтган воқеаларни фаол ёритди. Бундан ташқари Беларусга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган Россиядаги кам одамлар иштирокидаги турли акцияларни ёритиб боради. Лекин Варшаванинг ўзида кўп мингли норозилик намойишлари бошланганда бирдан Nexta᾽нинг уларни ёритиш учун бирорта ҳам бўш стримери йўқ экан.

Айтганча, Беларусь норозилик намойишлари маъбудаси Светлана Тихановская польшалик аёлларга нисбатан кўрнамаклик қилди. Уларни уни бир неча марта қўллаб-қувватлашганди, у эса на сўзи, на ҳаракати билан бирдамлик изҳор этди. Сизу биз сабабларини яхшигина биламиз: Nexta ҳам, Беларусь мухолифати ҳам Варшава танқид қилинса, улар асосий молиявий оқимдан бебаҳра қолишларидан қўрқишади.

“Беларусь сценарийси” асосчиларидан бири Литва ҳам бу воқеаларга худди шундай муносабат билдирмоқда. Тихановская ҳозир у ерда эканини ёдга олиш зарур. Масалан, бу мамлакат ташқи ишлар вазири Линас Линкявичюс мунтазам равишда Минск намойишчиларини қўллаб-қувватлашга бағишланган баёнотларни эълон қилишдан чарчамайди. Бунинг устига у “Беларусь аёлларининг мисли кўрилмаган жасурлигидан” ҳайратланиши ҳамиша таъкидлайди. Бироқ вазирнинг варшавалик аёллар ва уларнинг акцияларига нисбатан бирор бир тасалли сўзи топилмади. Ёки қўшниси Польшанинг тақдири Литвани унчалик ташвишга солмайдими?

Президент Беларуси Александр Лукашенко выступает на митинге в его поддержку - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Бадавлат буржуйчалар ва айтишникларга ҳокимият керак бўлиб қолди - Лукашенко

Беларусь ишларига ошкора аралашинини яширмаётган Польша қандай қилиб зудлик билан ўзидаги воқеаларда “ташқи таъсирни” излашни бошлагани ва бундан ваҳимага тушганини кузатиш таъсирли.

Мухолифатчилар “диктатор” деб атайдиган собиқ Польша бош вазири Ярослав Качиньский уларни аллақачон “Россия агентлари” деб атади. Сиёсатшунос Матеуша Пискорскининг сўзларига кўра эса, ўтган ҳафта аёллар намойиши билан тўғри келган Польша фермерлари хатти-ҳаракатларида “Москванинг қўли” топилган. Фермерлар Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга чақиришган экан, демак, улар ҳам “Кремль агентлари”. Бу билан фақат янги “рус жодугарларини овлаш”нинг бошланиши хаёл қилинади. Шунга қарамай на Москва, на Минск Варшавадаги воқеаларни тўғридан-тўғри кўрсатиш учун Nexta᾽га ўхшаш интернет ресурсларини яратди. Ахир улардан нусха олишлари мумкин эдику – полякларга мумкин эканку.

Лекин биз шу билан улардан фарқ қиламиз. Россия чириган қайиқни "тинчлик" номи билан тебратиш биринчи навбатда уни тебратаётганлар учун ёмон оқибатларга олиб келишини жуда яхши англаган. Майдан, исён, зўравонлик вируси коронавирус тезлигидан кам бўлмаган суръатда юқади. У биринчи навбатда қўшнисини зарарлаш учун пробиркада уни яратган кишини зарарлайди. Польшанинг янги мисоли бунинг тасдиғидир. У Беларусдаги сценарийси ўзида такрорланиши кутмаганди...

Янгиликлар лентаси
0