Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Сиёсат

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Умида Тўхташева ва Талъатжон Ҳайдаров Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik.  Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан:

  • Умида Тўхташева Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари — Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб;
  • Талъатжон Ҳайдаров Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Тўхташева Тошкент давлат юридик университетининг Жиноий одил судлов факультети декани лавозимида, Ҳайдаров Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала