Колумнистлар

Россияга АҚШнинг қайси президенти фойдали?

© AP Photo / Jeff ChiuДебаты президента Дональда Трампа и кандидата в президенты от Демократической партии Джо Байдена
Дебаты президента Дональда Трампа и кандидата в президенты от Демократической партии Джо Байдена  - Sputnik Ўзбекистон
Америка сайловлари якунларининг Россияга нима дахли бор? Ахир 3 ноябрь куни ким ғолиб бўлса ҳам икки мамлакат муносабатларида жиддий ўзгариш рўй бермайди, дея ёзади РИА Новости колумнисти.

Америка сайловлари якунларининг Россияга нима дахли бор? Ахир 3 ноябрь куни ким ғолиб бўлса ҳам икки мамлакат муносабатларида жиддий ўзгариш рўй бермайди. АҚШнинг ўзидаги нотинчлик Трамп ғалабаси ёки мағлубиятидан қатъи назар кучаяди. Шундай экан кейинги тўрт йилда АҚШ президенти ким бўлишининг бизга нима фарқи бор.

Европейский парламент. - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
Сайловдан сўнг АҚШни Европа қўзғолони кутмоқда

Бу Россия энг кўп тарқалган нутқаи назар – бироқ илдизи нотўғри.

АҚШ тизимли инқироз даврига қадам қўйди. Бунинг устига бу бир вақтнинг ўзида уларнинг ҳам ички инқирози, ҳам улар атрофида қурилган тинчлик тартиби, глобализациянинг атлантик модели инқирози. Бу жараёнларнинг муддати ва тезлигини олдиндан айтиш мушкулдир. Лекин шубҳасиз, улар бир-бирига ўзаро алоқадор ва бир-бирига қувват бериб туради.  Шу боис Россияга АҚШдаги ишлар вазияти бефарқ эмас – ахир бу уларнинг дунё майдонидаги хулқ-атрофи, муомаласига боғлиқ.

Бизга парчаланган ва нотинчликка чўмган АҚШ фойдарироқ деб ўйлаш жуда соддалик бўлган бўларди. Чунки нотинчликнинг нотинчликдан фарқи бор - XIX асрдаги қонли фуқаролар урушидан Америка, аслида, мустаҳкам бўлиб чиқди ва ярим аср ўтиб дунё ҳукмронлиги сари йўл олди.

Кандидат в президентыСША от Демократической партии Джо Байден во время дебатов, организованных CNN / New York Times в Университете Оттербейн. 15 октября 2019   - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Байден Россияни АҚШ учун асосий таҳдид деб ҳисоблайди

Ҳозир, албатта, вазият бошқача, лекин АҚШда ички муаммолар ўсишининг деярли муқаррарлиги уларнинг геосиёсий юқориликдан тезда кетишини англатмайди. Америка чекинишда давом этади – лекин бизга муҳими у ташкиллаштирилган, онгли характерга эга бўлишидир. Чунки бу ҳолатда “бугун Вашингтон мағлуб бўлди, эртага эса контрҳужумга ўтади ва тасодифан ядро урушини уюштиради” сериясидаги тартибсиз, телба-тескари хатти-ҳаракатлар эҳтимоли қамроқ.

Россияга, албатта, Штатлар ўзи билан ўзи кўпроқ шуғулланиши фойдали. Лекин муаммо шундаки, Трампнинг барча рақибларини қўрқитаётган жанжал, ҳойнаҳой, айнан унинг мағлубиятида рўй беради. Қолаверса, агар амалдаги президент мағлуб бўлди деб эълон қилишса, қайта сайланишга қараганда парчаланиш янада жиддийроқ бўлади: унинг тарафдорлари Байденнинг адолатли ғалабасига ишонишмайди. Америка иккига бўлинади – лекин Трампнинг мутлақо самимий тарафдорларини жуда кўп бўлса, Байденда улар шунчаки йўқ. Унга Трамп рақиблари овоз беради – Америка элитаси ва медиаси тўрт йил бу “даҳшатли гомофоб, сексист ва фашист” билан қўрқитганларнинг барчаси. Шунинг учун Трамп АҚШдаги катта ички хатарларга эга, бунинг устига Байден маъмуриятининг ташқи сиёсати Россияга кам фойдали бўлади.

Кандидат в президенты США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
Байден мағлубиятини русларга ағдариш қўлдан келмайди

Байден янги уруш бошламайди ва янги санкциялар киритмайди. Гап ҳатто у Россияни аллақачон унинг сайланишига халал беришда уринишда айблаганида ҳам эмас – ўғлининг компьютери қаттиқ дискидаги материалларнинг чоп этилиши билан. У шунчаки аввалги америкача сиёсатни юритишга қайтади. Буни элитанинг шайланган бир қисми хоҳламоқда: Америка халқларни ўтлатиши ва глобал атлантик лойиҳани қуришда давом этиши керак. Хўш, у муваффақиятсизликка учраган бўлса нима бўлибди, улар бундай деб ҳисобламайди, ҳаличага буни тузатиш мумкин деб ишонишади.

Бу Америка учун ҳалокатли йўл (ҳам миллий давлат, ҳам атлантик тинчлик тартиби нуқтаи назаридан). Бироқ Байден, яъни америка истеблишменти унга мамлакатни қайтаришга уринади, у билан эса қолган бутун дунёни. Байденнинг йўналишни ўзгартириши мушкул бўлиши равшан, устига устак унинг маъмурияти асосан янада оғирроқ ички сиёсий муаммоларга кўмилади.

Шунинг учун Трампнинг қайта сайланиши дунёга фойдалироқ бўлиб туюлади. Бунинг устига ҳар икки вариантда. Агар Трампнинг ғалабаси АҚШда мутассил ва чуқур (парчаланишга қадар) инқирозга олиб келса, Америка заифлашади – у ўзи билан ўзи қанчалик узоқ шуғулланса, сайёра шунчалик ҳокимият тақсимланишининг янги тизими, янги, постамерика мувозат кучи сари силжийди. АҚШнинг тўлиқ парчаланиши ва ядровий давлат бошқарув тизимининг вайрон бўлиши варианти энг хавфли бўлиши мумкин, лекин бундай сценарий ўрта муддатли истиқболда мутлақо эҳтимолдан узоқ.

Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Лавров: Россия ҳар қайси сайланган АҚШ президенти билан ишлайди

Агарда ғалабадан сўнг Трамп ҳужумларни қайтариб, ҳукуматни сақлаб қолса, унинг иккинчи муддати биринчисига қараганда янада кутилмаган бўлади. Ҳатто конгресс устидаги назоратни қўлга олмай, у янада мустақил сиёсатни олиб боради – ҳам турли мамлакатлар билан икки томонлама муносабатларда, ҳам умуман халқаро майдонда. Аввалгидек у босим ўтказади, қатъийлик билан тортишади. Лекин келишиш осонроқ бўладиган бўлади.

Энг асосийси – Трампнинг қайта сайланиши нафақат атлантчиларнинг умидларини пучга чиқаради. Улар 2016 йил шунчаки тасодиф бўлгани ва бой берилганларни осонлик билан ортга қайтариш мумкинлигига ишонишади. У Америка иттифоқдошлари ва бутун дунё бўйлаб малайлари кайфиятини ўзгартиради. Америка ҳеч қачон илгаридай бўлмайди, демакки, ҳам у билан, ҳам умуман халқаро майдонда муносабатларнинг янги тизимини йўлга қўйиш зарур.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала