Жамият

Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар темир йўли қурилиши муҳокама қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАфросиаб
Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон икки мамлакат йирик шаҳарлари ўртасида халқаро автобус қатновларини йўлга қўйиш, Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темир йўли қурилишини муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар темир йўлини қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон саноат соҳасида 22 та лойиҳани амалга оширади

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр транспорт коммуникацияларини ривожлантиришда стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашни муҳокама қилди.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон йирик шаҳарлари ўртасида халқаро автобус қатновларини йўлга қўйиш, Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темир йўли ҳамда “Учқудуқ – Қизилўрда” транспорт йўлаги қурилиши муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон авиакомпаниясига Ақтау – Урганч йўналиши бўйича парвозларга рухсат берилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала