Жамият

Ўзбекистонда инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди

CC0 / Unsplash / Franck V. / Рука робота
Рука робота - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу йил Ўзбекистонда InnoWeek ҳафталиги илк бор онлайн виртуал платформада бўлиб ўтади. Тадбир доирасида робототехника мусобақаси ва ёшлар форуми ўрин олган.

ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Бугун Ўзбекистонда халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги - InnoWeek бошланди. Тадбир илк маротаба онлайн виртуал платформада ўтказилмоқда, деб хабар қилди Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати. 

"Innoweek 2020" - халқаро инновациялар ҳафталиги 3-8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистонда яратилаётган инновациялар билан танишиш мумкин. Ҳафталик доирасида бир қатор тадбирлар режалаштирилган.

Innoweek 2020 дастуридан қуйидаги тадбирлар ўрин олган: 

  • Халқаро Робототехника мусобақаси; 
  • Халқаро ёшлар инновацион форуми; 
  • Осиё ва Тинч океани технологиялар трансфери маркази ҳудудий виртуал воркшопи;
  • Европа уфқлари (Horizon Europe) доиравий дастурида иштирок этиш” мавзусидаги вебинар;
  • Фанлар академияси илмий- ташкилотлари томонидан яратилган илмий ҳажмдор маҳсулотлар ва инновацион технологиялар онлайн тақдимоти; 
  • "Илм-фан ва тараққиёт" мавзусида энг яхши журналистик мақолалар бўйича танлов;
  • "Инновацион ғоялар етакчиси" кўкрак нишони танлови ва бошқалар

Барча тадбирлар рўйхати ва уларнинг ўтказиш жадвали билан батафсил innoweek.uz саҳифасида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Innoweek - инновациялар ҳафталиги Ўзбекистонда 2018 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Унда ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар, инновацион маҳсулот яратувчилари, вазирлик ва муассаса вакиллари, хорижий компания ва дипломатик ваколатхоналар иштирок этиб келмоқда. Тадбирнинг мақсади - Ўзбекистонда энг замонавий технологияларни намойиш қилиш ва уларни тижорат лойиҳаларига айлантириш, турди бизнес соҳаларига тадбиқ этишдир. Ўтган тадбирларда қатор лойиҳа ва меморандумлар имзоланган.

 

Янгиликлар лентаси
0