Ҳодисалар

Фарғонада жамоат жойида “самосуд” уюштирган икки қиз 10 кунга қамалди

© Sputnik / Павел ЛисицынНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Маълум бўлишича, икки нафар қизлар синглисини ранжитгани учун учинчи қизни “самосуд” қилишган. Қизларнинг икки нафарига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи 3 нафар турмушга чиқмаган қизнинг ўзаро жанжали акс этган видео юзасидан изоҳ берилди.

Кулак - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Хоразмда хотини бор эркак билан учрашган қиз “самосуд” қилинди

“Халқ сўзи” нашри хабарига кўра, жамоат жойида карантин қоидаларига амал қилмаган икки нафар қизлар синглисини ранжитгани учун учинчи қизни “самосуд” қилишган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шариповнинг айтишича, мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тегишли баённомалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун Риштон тумани маъмурий судига тақдим этилган.

Риштон тумани маъмурий судининг 23 октябрдаги ҳукмига кўра, қизларнинг икки нафарига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, 1 нафар қизга эса базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала