Ҳодисалар

“Tashkent City” ҳудудида ёнғин чиқди

© Sputnik / Наталья Горшкова / Фотобанкка ўтишТушение пожара
Тушение пожара - Sputnik Ўзбекистон
Ёнғин оқибатида 15 кв. метр. майдонда усталарнинг қурилиш жиҳозлари зарар кўрган. Ёнғиндан жароҳат олган ҳамда вафот этган фуқаролар йўқ.

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. “Tashkent City” ҳудудидаги қурилаётган биноларнинг бирида қурилиш жиҳозлари сақланаётган  15 кв.метр майдонда  ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 4 ноябрь куни соат 15:37 да Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган “Tashkent City”нинг 7-лотида 6 қаватли янги қурилаётган бинонинг 3-қаватида ишчи-хизматчиларнинг вақтинча фойдаланаётган омборхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаНа территории Tashkent City произошел пожар
“Tashkent City” ҳудудида ёнғин чиқди - Sputnik Ўзбекистон
На территории Tashkent City произошел пожар

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ ёнғин ўчириш экипажи соат 15:42да воқеа жойига етиб бориб, соат 15:52да тўлиқ бартараф этилган.

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаНа территории Tashkent City произошел пожар
“Tashkent City” ҳудудида ёнғин чиқди - Sputnik Ўзбекистон
На территории Tashkent City произошел пожар

Ёнғин оқибатида 15 кв. метр. майдонда усталарнинг қурилиш жиҳозлари зарар кўрган. Ёнғиндан жароҳат олган ҳамда вафот этган фуқаролар йўқ.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала