Иқтисод

Ўзбекистон ва Украина ўзаро савдо айланмасини 1 млрд долларга етказмоқчи

© Министерство инвестиций и внешней торговли республики Узбекистан3 ноября текущего года заместитель Премьер-министра – министр инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан С.Умурзаков провел встречу с Чрезвычайным и Полномочным Послом Украины в Республике Узбекистан Н.Дорошенко
3 ноября текущего года заместитель Премьер-министра – министр инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан С.Умурзаков провел встречу с Чрезвычайным и Полномочным Послом Украины в Республике Узбекистан Н.Дорошенко - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Украина яқин келажакда ўзаро савдо айланмасини 1 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко билан учрашувида маълум қилинди.

Суҳбат давомида инвестициялар, саноат кооперацияси, савдо, транспорт ва маданият соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

“Томонлар ўзаро савдони янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш ҳамда яқин келажакда унинг ҳажмини йилига 1 млрд долларгача ўсишини таъминлаш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар”, - дейилган хабарда.

Мамлакатлар ўртасида кимё, нефть-кимё, металлургия, озиқ-овқат, фармацевтика, саноат кооперацияси соҳасида ва ахборот-коммуникация технологиялари секторида ҳамкорликнинг муҳим истиқболлари белгилаб олинди. Машинасозлик ҳамда нефть ва газ ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш ташаббуси ҳам кўриб чиқилди.

Города мира. Львов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Самарқанд ва Львов ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин

Шунингдек, минтақалараро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича қўшма чораларни кўриш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш долзарблиги қайд этилди.

Учрашув якунида инвестициявий, саноат ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини ўрганиш ва уни кенгайтириш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш мақсадида икки мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарларидан иборат қўшма ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида келишувга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала