Дунёда

Михаил Жванецкий вафот этди

© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишПисатель-сатирик Михаил Жванецкий
Писатель-сатирик Михаил Жванецкий - Sputnik Ўзбекистон
Рус сатирасининг энг ёрқин юлдузларидан бири - Михаил Жванецкий вафот этди. Сўнгги вақтларда у саҳнага чиқмай қўйган эди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Сатирик - ёзувчи Михаил Жванецкий 86-ёшида вафот этди, деб хабар қилди Алла Пугачева ўз инстаграмида. 

"Мана тугади. Сен ҳам бизни мангу тарк этдинг. Тўлдириб бўлмас йўқотиш. Сени унутиб бўлмайди дўстим. Сен доим менинг юрагимдасан", — деб ёзиб қолдирган хонанда.

Жванецкий 86 ёшда эди. Дастлаб у ёши туфайли оммавий чиқишларини тўхтатган эди. Ундан ташқари у ўзини ёмон ҳис қилаётгани ҳақида ҳам хабар қилган. 

Михаи́л Миха́йлович Жване́цкий - 1934 йил 6 мартда Одессада туғилган. Рус сатирик-ёзувчиси, ўз асарлари ижрочиси, киносценарист, телебошловчи, актёр. Украина халқ артисти, (1999), Россия Федерацияси халқ артисти (2012). Россия президенти премияси лауреати(2002). 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала