Жамият

Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзқурилишматериаллари” уюшмаси раиси лавозимида ишлаб келган Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. 

Айни пайтда “Ўзқурилишматериаллари” уюшмаси раиси лавозимида фаолият олиб бораётган Ботир Зарипов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, - дейилан хабарда.

Шу кунга қадар вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи бўлган Фарҳод Умаров эса Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Вице-премьер Узбекистана Уктам Барноев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди

Эслатиб ўтамиз, Бухоро собиқ ҳокими Ўктам Барноев 20 сентябрда коронавирус касаллигининг оғир оқибатларидан вафот этган эди. 

Хабарда айтилишига кўра, бугун, 7 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Арипов, президент Администратсияси раҳбари З.Низомиддинов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Сенати аʼзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ботир Зариповниинг таржимаи ҳолида қуйидаги маълумотлар берилган: 

1969 йил 20 ноябрда Ғиждувон туманида туғилган. 
1997-йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
1997-2005 Миллий банкининг турли бўлинмаларида ишлаб келган. 
2005-2015 Марказий банкининг турли бўлимларида бошқарув лавозимларида ишлаб келган.  
2015-2016 АТ “Агробанк” Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари бўлган. 
2016-2019 “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти тизимида ишлаб келган. 
2019 4 апрелдан янги ташкил этилган “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси раиси вазифасида ишлаб келган.

Ботир Зарипов “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала