Самарадаги ёнғинда 4 нафар меҳнат мигранти қурбон бўлди - видео

Oбуна бўлиш
Ўт ўчирувчилар вақтида етиб келиб оловни ўчиришган, лекин фожеа содир бўлган жойда 4 нафар кишининг жасади топилган.

Бугун тонгда Самара шаҳридаги Производственная кўчасида жойлашган 3 қаватли уйда кучли ёнғин содир бўлди. 

Маълум бўлишича ёнғин бинонинг 3-қаватида содир бўлган. Ўт ўчирувчилар ўз вақтида етиб келган ва оловни ўчиришган. Фоже содир бўлган жойда 4 нафар кишининг жасадлари топилган. Яна 4 киши турли жароҳатлар олган. 

Хабарда айтилишига кўра, бинонинг икки қавати ёнмайдиган қурилиш материалларидан қурилган учинчи қавати эса ёғочдан мансарда шаклида қурилган бўлган. Биринчи қаватда автомобилларни ювиш жойи ва устахона бўлган. Учинчи қават эса - мигрантлар ётоқхонаси бўлган. 

Дастлабки хулосаларга кўра, ётоқхона ноқонуний фаолият юритган ва унинг қурилишида ёнғин хавфсизлигига амал қилинмаган. Ёнғин сабабларидан бири - қисқа туташув бўлиши мумкин, чунки ўт ўчирувчилар у ерда хавфсизлик қоидаларига зид уланган электр симларини топишган. Шунингдек гувоҳлар ёнғин электр шитдан бошланганини хабар қилишган. 

Айни дамда Самара қилояти Тергов қўмитаси ушбу ҳодиса юзасидан текширув ўтказмоқда. Қурбон бўлган шахслар фуқаролиги аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0