Видео

АҚШ аҳолиси Байденнинг сайловдаги ғалабасини қандай нишонламоқда – видео

АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Жо Байден сайловларда ғолиб бўлганини эълон қилди. Американинг етакчи ОАВлари маълумотларига кўра, у ғалаба учун талаб қилинадиган сайловчилар ҳайъатининг (Electoral College) етарлича овозини тўплаган.

АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Ҳозиргача айрим штатларда овозларни ҳисоблаш давом этмоқда.

Американинг йирик ОАВлари ҳисоб-китобига кўра, Байден сайловчилар ҳайъатининг (Electoral College) 290 та овозини олган. Ғалаб қозониш учун эса 270 та овоз етарли. Трамп уларнинг 214 овозини олишга муваффақ бўлган.

Кандидат в вице-президенты от Демократической партии Джо Байден разговаривает со сторонниками - Sputnik Ўзбекистон
Фото
Ҳуқуқшунос, демократ ва сиёсатчи: Жо Байденнинг АҚШ президентлиги сари босган йўли

Шунингдек, Байден номзодини ёқлаб америкаликларнинг 75,1 миллиони овоз берган, 70, 8 миллиони эса амалдаги президент Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган.

Америкада президент сайловларини натижасини оддий сайловчилар эмас, балки сайловчилар ҳайъати (Electoral College) ҳал қилади. Улар турли штатларнинг 538 нафар вакилларидан иборат.

Байден АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди

Трамп мағлубиятни тан олмаслигини маълум қилди. Унинг фикрига кўра, сайловлардаги овозларни ҳисоблаш ўз якунига етди деб ҳисоблаш мумкин эмас. У сайловчилар овозини ҳисоблаш юзасидан судга мурожаат қилиш ниятини тасдиқлаган.

Ўз навбатида, хорижий сиёсатчилар ва давлат раҳбарлари Жо Байденга сайловда ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллашни бошлаб юборишган. Канада бош вазири Жастин Трюдо, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг шулар жумласидан.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала