Иқтисод

Меҳнат мигрантлари Ўзбекистонда солиқ тўлаши ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

© Sputnik / Михаил Голенков / Медиабанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқларда меҳнат мигратлари солиқ тўлаши билан боғлиқ айрим тушунмовчиликларга ойдинлик киритди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида меҳнат мигранти ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилиши ва энди у қайси солиқларни тўлаши мавзусидаги айрим тушунмовчиликларга ойдинлик киритилди.

Маълум қилинишича, ўзини ўзи банд қилган шахслар даромад солиғи тўламайди, ижтимоий солиқни эса пенсия олиш учун иш стажига эҳтиёж сезсагина тўлайди.

Меҳнат миграция тизимини ташкил қилиш чоралари - Sputnik Ўзбекистон
Инфографика
Ўзбекистонда меҳнат мигранти бўлиш осонми?

2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади.

Уларга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

Солиқ кодексининг 369-моддасига  мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан  олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун камида БҲМнинг 50 фоизи ҳажмида (111 минг 500 сўм) белгиланган.

“Агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ”, - дейилган хабарда.

Вазирлик меҳнат мигрантларининг ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилиши уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилганини урғулаган.

Янгиликлар лентаси
0