Тоқаев ва Назарбоев Байденга табрик йўллади

© REUTERS/Jim BourgДжо Байден
Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайд этиш жоизки, Байденнинг сайловдаги ғалабаси ҳақида Американинг йирик ОАВлари маълум қилди. Овоз беришнинг расмий натижалари ҳозирча эълон қилинмаган.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. АҚШ Демократик партиясидан номзод Жо Байден Американинг йирик медиалари унинг ғалабаси ҳақида маълум қилгандан сўнг ўзини АҚШнинг янги сайланган президенти деб эълон қилди.

Шу муносабат билан қатор хорижий давлат етакчилари  унга табрик йўллашмоқда, жумладан, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев.

Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
Байден АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди

“Жаноб Жо Байденни АҚШ президенти этиб сайлангани билан самимий муборакбод этаман. Мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилишга умид қиламиз”, - дея ёзди Тоқаев Twitterʼдаги саҳифасида.

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳам Жо Байденни АҚШдаги президент сайловларида қозонган ғалабаси билан табриклади.

“Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик келгусида ҳам икки давлат халқлари равнақи мустаҳкамланишига умид билдирди”, - дейилган унинг телеграммасида.

Табрик сўнггида Назарбоев Жозеф Байденга давлат фаолиятида муваффақият тилаган.

Қайд этиш жоизки, Байденнинг сайловдаги ғалабаси ҳақида Американинг йирик ОАВлари маълум қилди. Овоз беришнинг расмий натижалари ҳозирча эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Демократик партиясидан президентликка номзод Жозеф Байден АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонганини маълум қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0