Гамалея маркази ижтимоий тармоқларда “Спутник V” ҳақида маълумот беришни бошлайди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВакцинация
Вакцинация  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Н.Ф.Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази ижтимоий тармоқларда коронавирусига қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси тўғрисида маълумот бериш кампаниясини йўлга қўйди.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Н.Ф. Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази ижтимоий тармоқларда  коронавирусига қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси тўғрисида маълумот бериш кампаниясини бошлайди, деб хабар қилди РИА Новости фонднинг хабарига асосан.

Кампанияда #SputnikV хэштэги қўйилади.

"Ижтимоий тармоқларда #SputnikV вакцинаси каналлари фойдаланувчиларга турли мамлакатларда клиник синовлар, ишлаб чиқариш ва аҳолини эмлаш жараёнлари тўғрисида маълумот берилади. Гамалея олимлари вакцина яратилиши ва фойдаланилган технологиялар ҳақида сўзлаб беришади.  #SputnikV  эмланган одамлар шахсий тажрибалари ҳақида айтиб беришади", - деди жамғарма вакили.

Кўрсатилган хэштэгга эга каналлар вакцина янгиликлари, вакциналар сони ва ишлаб чиқариш маълумотларини эълон қилиш учун асосий платформага айланади.

Шунингдек, Twitter, Facebook, Instagram, Youtube орқали эмлаш билан боғлиқ йирик тадбирлар ва етакчи мутахассисларнинг интервьюлари эфирга узатилади.

Август ойида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея маркази томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди билан биргаликда ишлаб чиқарилган COVID-19нинг олдини олиш учун дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказди. Унга "Спутник V" номи берилган. Препарат уч ҳафта оралиғида иккита компонентни киритишни ўз ичига олади.

Янгиликлар лентаси
0