Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Ўзбекистонда коронавирус: 9 ноябрь асосий хабарлари

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишРабота ковид-госпиталя
Работа ковид-госпиталя - Sputnik Ўзбекистон
Сутка давомида 149 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 223 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Вакцинация  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Гамалея маркази ижтимоий тармоқларда “Спутник V” ҳақида маълумот беришни бошлайди

Бир сутка давомида 149 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 879 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 77 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 136 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 66 107 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 186 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 586 киши пандемия қурбони бўлди.

Янги раҳбар

Қурбанов Мурад Исмаилович Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 50,4 миллиондан ошди, сал кам 1,3 миллион киши вафот этди, 33,0 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (9,9 млн), Ҳиндистонда (8,6 млн), Бразилияда (5,7 млн).

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала