Дунёда

Арманистонда намойишчилар парламент спикерини аёвсиз калтаклашди - видео

© Sputnik / Фотобанкка ўтишУчастники акции протеста в одном из залов в здании парламента Армении в Ереване. Граждане Армении недовольны заявлением премьер-министра Никола Пашиняна о прекращении войны в Нагорном Карабахе и сдаче территорий.
Участники акции протеста в одном из залов в здании парламента Армении в Ереване. Граждане Армении недовольны заявлением премьер-министра Никола Пашиняна о прекращении войны в Нагорном Карабахе и сдаче территорий. - Sputnik Ўзбекистон
Арманистон пойтахтида - Ереванда намойишчилар парламент спикери Арарат Мирзоянни машинадан чиқариб, калтаклашди.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ереван шаҳрида намойишчилар парламент спикери Арарат Мирзоянни машинадан чиқариб, калтаклашди.

Бунга мамлакат бош вазири Никол Пашиняннинг Тоғли Қорабоғдаги урушни тугатиш тўғрисидаги баёноти сабаб бўлган. Ушбу баёнотдан сўнг ҳукумат уйи ёнида норозилик намойиши бошланди, намойишчилар бинога бостириб киришди, Пашинян кабинетини ағдартўнтар қилиб, давлат рамзларини олиб кетишди.

Кейин улар парламентга кўчиб ўтдилар, у ерда спикер Арарат Мирзоянни калтакладилар. Мирзоян шифохонага олиб келиниб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Намойишчилар депутатлардан мухолифат кучлари сафига қўшилишини ва Тоғли Қорабоғ бўйича Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия президенти Владимир Путин имзолаган  уч томонлама баёнотни бекор қилиш жараёнини бошлашни талаб қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала