Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF / Медиабанкка ўтишТаможенный пост
Таможенный пост - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди. Божхона йиғимлари ставкалари тури 20 тадан 12 тага қисқартирилмоқда (3 турдаги божхона ставкаси бириктирилмоқда, 11 турдагиси бекор қилинмоқда).

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди. Янги ставкалар 2021 йил 1 январидан кучга киради.

Денежные купюры: доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Божхона пости бошлиғининг уйидан 310 минг доллардан зиёд маблағ топилди – бош прокурор

ДБҚ матбуот хизмати маълумотига кўра, янги ставкаларни белгилашда Жаҳон савдо ташкилоти талаблари инобатга олинган. 

Айни вақтда амалда бўлган божхона йиғимлари ставкалари Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида” 204-сон қарори билан белгиланган бўлиб, у ўз ичига 19 та божхона йиғимлари турлари олган эди. 

Божхона йиғимлари ставкаларининг аксарияти фоизда белгиланган бўлиб, Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) Савдо жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги битим талабларига мувофиқ эмас. Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги битим талабларига мувофиқлаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Божхона йиғимлари ставкалари ЖСТ ва бошқа хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда белгиланган. 

Бундан ташқари ставкаларни белгилашда ЖСТ ва Жаҳон божхона ташкилотининг асосий талабларидан бири, яъни божхона йиғимлари фақатгина божхона органлари томонидан амалга ошириладиган операциялар учун сарфланадиган харажатларни қоплаш асосида белгиланиши лозимлиги инобатга олинган.

Работа коммерческих банков - Sputnik Ўзбекистон
Банк сири: божхона қўмитаси қизғин муҳокамага сабаб бўлган лойиҳа бўйича изоҳ берди

Қарор билан:

• божхона йиғимлари ставкалари тури 20 тадан 12 тага қисқартирилмоқда (3 турдаги божхона ставкаси бириктирилмоқда, 11 турдагиси бекор қилинмоқда);

• барча божхона йиғими ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган ҳолда қатъий белгиланмоқда;

• экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида товарларни “экспорт” божхона режимида расмийлаштириш учун йиғим миқдори ўртача 35 фоизга пасайтирилмоқда;

(Масалан, эски тартибда 1 млн доллар миқдоридаги товарнинг экспорт божхона йиғими 10 млн сўмни (бир минг доллар), янги ставкаларда йиғим миқдори 5,6 млн сўмни (560 доллар) ташкил қилган ҳолда экспортёр тадбиркорларга бир йилда 27 миллиард сўм енгиллик яратилиши кутилмоқда.)

Письменные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон
Бир қатор ҳудудий божхона бошқармаларига бошлиқлар тайинланди

• божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш мақсадида жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ қисмини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун белгиланган божхона йиғимлари ставкалари камайтирилмоқда;

(Масалан, эски тартиб бўйича жисмоний шахслар томонидан олиб кирилган товарларнинг меъёрдан ошган қисмига 0,2 фоиз (аммо 25 доллардан кам бўлмаган) миқдорида божхона йиғими ундирилган.

Хусусан, жисмоний шахслар томонидан темир йўл орқали шахсий эҳтиёжи учун 1 200 АҚШ доллари миқдоридаги товар олиб кирилганда, унинг божхона тўловларига тортиладиган 200 доллар қисми учун 25 доллар (12,5 фоиз), янги тартиб бўйича эса 5,5 доллар (БҲМнинг 25 фоизи) миқдорида йиғим ундирилади.)

• божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида божхона йиғими жорий этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0