COVID-19’ни енгишга ёрдам берадиган 2та самарали маҳсулот маълум қилинди

Oбуна бўлиш
Халқаро экспертлар COVID-19 билан ўртача ва оғир даражада касалланган беморлар иштирокида тадқиқот ўтказди.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Асал ва қора седана истеъмол қилиш беморга коронавирус инфекциясини енгишга ёрдам беради. Тадқиқот натижалари medRxiv порталида эълон қилинди.

Модель в гримерной - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда “Антиковид-19” малҳам ишлаб чиқарилди

Халқаро мутахассислар гуруҳи COVID-19 билан ўртача ва оғир даражада касалланган беморлар иштирокида тадқиқот ўтказди. Иштирокчиларнинг бир қисми ҳар куни тана вазнига бир грамм асал ва 80 миллиграмм қора седанани, қолган қисми эса – плацебо ичишди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ушбу икки маҳсулотни қабул қилиш билан ўртача ва оғир даражадаги симптомларни 3 ва 7 кун ичида енгиллашишига олиб келди ва организмдан вирусни 4 кун олдин чиқариб ташлашга ёрдам берди.

Олимларнинг таъкидлашича, асал ва қора седана комбинациясини истеъмол қилиш ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмади, уни якка ўзини ёки бошқа COVID-19 муолажалари билан биргаликда ишлатиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0