Жамият

Хоразмлик аёл тўрт ойлик қизини пуллаётган вақтида қўлга олинди

CC0 / Pixabay / Новорожденный. Архивное фото
Новорожденный. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодиса Хоразм вилояти Хива шаҳрида рўй берган. Чақалоқ давлат қарамоғига олинди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти

ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати Хива шаҳар бўлими ходимлари ўзининг тўрт ойлик чақалоғини пулламоқчи бўлган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Классическая детская коляска. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мени сотган онамга мактуб: менга сиздан ўзга хеч ким, ҳеч нима керак эмас эди

Хабарда айтилишича, аёл бу ишни пулга муҳтожлиги учун амалга оширган.

"Аёл моддий даромад орттириш мақсадида вояга етмаган 4 ойлик қиз фарзандини сотаётган вақтида қўлга олинди", - дейилади хабарда.

Она ўз фарзандини 120 миллион сўмга сотаётган вақтда, махсус ташкил этилган операция давомида қўлга олинган.

Чақалоқ онадан давлат қарамоғига олиб қўйилган. Аёл озодликдан маҳрум этилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала