Миграция

Крганов мигрантлар билан ишлашни кучайтириш зарурлигини маълум қилди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишМуфтий Альбир Крганов
Муфтий Альбир Крганов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия мусулмонлар кенгаши раҳбари диний ва жамоатчилик ташкилотлари мигрантларга етарлича таъсир кўрсата олмаётганини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Москвадаги диний ва жамоатчилик ташкилотлари мигрантларга етарлича таъсир эга эмас, бу борада ишлашни кучайтириш лозим. Бу ҳақда Россия мусулмонлар кенгаши раҳбари Альбир Крганов маълум қилди.

Глава Духовного собрания мусульман России Альбир Крганов - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Ўн минглаб меҳнат мигрантлари ўз уйларига қайтишни истайди - Россия муфтийси

“Биз ҳозир мигрантларнинг Москвадаги Франция элчихонаси олдидаги олдиндан келишиб олинмаган тадбирини ёдга олдик. Бу нимани кўрсатади? Биринчидан, бу олдиндан келишмаганлик ва бу умуман миграция марказлари, диний ташкилотлар томонидан мигрантларга кучсиз таъсир... Улар ҳеч ким билан маслаҳатлашишмаяпти-ку, ўзларида шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар билан шуғулланишмоқда. У ерда фавқулодда ҳодиса содир бўлганда нима бўларди?”, - деди муфтий.

Кргановнинг фикрига кўра, диний ташкилотлар бу борадаги ишларни кучайтириши даркор.

Янгиликлар лентаси
0