Жамият

ОТМга киришдаги тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади

© AFP / YURI KORSUNTSEVУзбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан давлат ОТМларига кириш учун тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади. Бу ҳақда мамлакат президентининг тегишли қарори имзоланди.

Қарор билан, тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади.

2021/2022-ўқув йилида психология соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30 фоизга оширилади.

Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий этилади

Қарорга кўра, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади.

“Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, қарор билан 2021 йил 1 августга қадар болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш чоралари кўрилади. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида юридик шахс мақомисиз Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади.

Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти сифатида қайта ташкил этилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала