Путин Афғонистондаги вазиятни баҳолади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларни Афғонистондаги вазият ташвишга солишда давом этмоқда – Владимир Путин.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларни Афғонистондаги вазият ташвишга солишда давом этмоқда, деб таъкидлади Россия президенти Владимир Путин.

"Афғонистондаги вазият ҳали ҳам алоҳида ташвишга солмоқда. ШҲТ афғон дўстларига миллий келишувни излаш, узоқ муддатли ва мустаҳкам тинчликни ўрнатиш борасида ёрдам бериш учун кўп иш қилмоқда. ШҲТ-Афғонистон мулоқот гуруҳи тузилган, унинг доирасида ташкилотимизнинг афғон йўналишидаги ҳаракатлари бўйича “йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилиб, қабул қилинган", - деди Путин ШҲТ йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси қўшнилар билан тинч-тотув яшайдиган,  терроризм, наркожиноятчиликдан холи, барқарор, хавфсиз давлат шаклланиши учун Афғонистонга ёрдам беришга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0