Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин на саммите ШОС в Китае
Президент РФ В. Путин на саммите ШОС в Китае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунг ШҲТ давлатлари раҳбарлари янги глобал хатар ва таҳдидларнинг кучайиши шароитида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган видеоанжуман бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун 10 ноябр куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади. 

Россия раислигида ўтказиладиган ушбу учрашув кун тартибидан янги глобал хатар ва таҳдидларнинг кучайиши шароитида ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган, - дейилган хабарда.

Ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар делегацияларининг раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиб, уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам саммит иштирокчиларига видеомурожаат йўллаши кутилмоқда.

Ушбу масалалардан ташқари ШҲТ мажлисида ташкилот доирсида хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий кооперация, рақамли технологияларни жорий этиш, қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш, эпидемияларга қарши самарали курашиш ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Москва декларацияси ва ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши ҳам режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0