Жорий йилнинг энг машҳур сўзи маълум қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСолдат с автоматом в одной из улиц Ташкента
Солдат с автоматом в одной из улиц Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Локдаун” сўзи 2020 йилнинг асосий сўзи деб аталди. У “жамоат жойларига бориш, саёҳат ва ижтимоий ҳаракатларга қатъий чеклов қўйиш” маъносини англатади.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Британиянинг “Collins English Dictionary” луғати “локдаун” сўзини 2020 йилнинг асосий сўзи деб атади.

“Локдаун” сўзи “жамоат жойларига бориш, саёҳат ва ижтимоий ҳаракатларга қатъий чеклов қўйиш” маъносини англатади.

У 2020 йилда 250 минг мартадан зиёд ишлатилган. Бу сўз 2019 йилда атиги 4 минг марта ишлатилган.

Пандемияга оид бошқа коронавирус, ижтимоий масофа сақлаш, ўзини ўзи яккалаш, мажбурий ҳақ тўланмайдиган таътил (furlough) сингари сўзлари ҳам “Йил сўзи” унвонига даъвогарлар рўйхатига киритилган.

2019 йилда “иқлим учун кураш” (climate strike), 2018 йилда “бир марта фойдаланиладиган” (single-use),  2017 йилда “ёлғон хабар” (fake news), 2016 йилда “Брексит” (Brexit) йил сўзи бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0