Дунёда

Алмазбек Атамбаев суддан уни ҳибсда қолдиришни сўради

© REUTERS / VLADIMIR PIROGOVБывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и его сторонники присутствуют на встрече с журналистами в селе Кой-Таш близ Бишкека.
Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и его сторонники присутствуют на встрече с журналистами в селе Кой-Таш близ Бишкека. - Sputnik Ўзбекистон
2019 йилда Қўй-Тошда содир бўлган ҳодисалар иши юзасидан айбланувчиларга эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев суддан уни қамоқда қолдиришни сўради. Бу ҳақда сиёсатчининг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева маълум қилди, дея ёзади Sputnik Қирғизистон.

Бугун 2019 йилда Қўй-Тошда содир бўлган ҳодисалар иши юзасидан айбланувчиларга эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилган. Жараён ёпиқ тарзда бўлиб ўтмоқда.

Не дали взять живым или мертвым: Атамбаев сделал заявление - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Изолятор ўзгарди: Атамбаев очлик эълон қилди

“Суддан битта илтимосим бор – мени ҳибсда қолдиринг. Шундоқ ҳам менга 11 йил беришди, лекин менга қарши бирорта ҳам кўрсатма йўқ. Вақт ҳаммасини исботлайди. Канат Сагимбаев, Фария Ниязов менга хиёнат қилмаганликлари туфайли ўтиришибди. Ҳаммасига бардош бераман”, - дея Атамбаевнинг суддаги сўзларидан иқтибос келтирган Жолдубаева.

Атамбаев унинг сафдошлари уй қамоғига ўтказилиши кераклигини айтган.

Собиқ президент Қирғизистон парламент сайловларидан кейинги бошланган норозилик намойиши вақтида 6 октябрь куни СИЗОдан озодликка чиқарилган эди. Уни 10 октябрь куни оммавий тартибсизликлар уюштириш жиноий иши доирасида қайта қўлга олишди.

Қўй-Тош воқеалари

2019 йил 7 август куни Қўй-Тош қишлоғида Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операцияси амалга оширилди. Бироқ штурм унинг тарафдорлари томонидан қайтарилди. Бир нафар спецназ ходими ҳалок бўлди. Ушбу воқеалар бўйича жиноий иш очилган ва унда Атамбаев ва унинг тарафдорлари айбланувчи сифатида жалб қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала