Жамият

Бангладешдан жалб қилинаётган мутахассислар юзасидан баёнот берилди

© Sputnik / Константин Чалабов / Фотобанкка ўтишРабочие на строительстве автомобильного моста
Рабочие на строительстве автомобильного моста - Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда Шўртан газ-кимё комплексининг лойиҳаси учун Бангладешдан 900 нафар хорижий мутахассислар жалб қилинаётганлиги тўғрисидаги хабар қизғин муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бангладешдан жалб қилинаётган мутахассислар юзасидан баёнот берди.

Аввалроқ ОАВларда “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва “Uzbekistan GTL” томонидан амалга оширилаётган Шўртан газ-кимё комплексининг метан тозалаш базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси учун Бангладешдан 900 нафар хорижий мутахассислар жалб қилинаётганлиги тўғрисида хабар тарқалган эди.

Рабочие на стройплощадке - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Ўзбекистонлик қурувчилар АЭС қурилишига таклиф қилинди

Хабарда ёзилишича, мамлакат президентининг тегишли қарорида “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва “Uzbekistan GTL” МЧЖ буюртмалари асосида хорижий мутахассисларни ўрнатилган тартибда жалб қилиниши кўзда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ эса хорижий фуқаролар Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун тасдиқномалар олиши белгиланган.

Иш берувчи белгиланган тартибда чет эл фуқаросига Ўзбекистон ҳудудида меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш мақсадида Ташқи меҳнат миграция агентлигига мурожаат қилиш лозим.

“Лекин шу кунгача “Ўзбекнефтегаз” АЖ, “Uzbekistan GTL” ёки лойиҳа бош пудратчиси, “ENTER Engineering Pte. Ltd.” компанияси мазкур тасдиқномани олиш учун мурожаат қилмаган”, - дейилган вазирлик хабарида.

Таъкидланишича, юқоридаги лойиҳа учун жалб қилинаётган хорижий иш кучи тўғрисида тегишли маълумотлар сўралган ва ўрганилмоқда.

Вазирлик мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида талаб қилинадиган бўш иш ўринларига маҳаллий ишсиз аҳолини жалб этиш, уларнинг малака даражаси етарли бўлмаганда бепул касбий ўқув курсларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала