Дунёда

Баҳрайн бош вазири вафот этди: у лавозимда 50 йил ишлади

© AP Photo/Jon GambrellПремьер Бахрейна Халифа ибн Сальман
Премьер Бахрейна Халифа ибн Сальман  - Sputnik Ўзбекистон
Баҳрайн бош вазири, шайх Халифа ибн Салмон 84-ёшида вафот этди. Мамлакатда бир ҳафта мотам эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Баҳрайн бош вазири шайх (шаҳзода) Халифа ибн Салмон 84-ёшида вафот этди. Бу ҳақда Баҳрайн қироли маслаҳатчиси Набиль Хамр маълум қилди.

У подшоҳ Хамада ибн Иси Аль Халифанинг амакиси бўлган: ҳукумат раҳбари лавозимида рекорд даражада 50 йил ишлади.

Шаҳзода Халифа ҳукмрон оиланинг энг бадавлат аъзоси, Баҳрайннинг энг йирик ишбилармонларидан бири бўлган эди.

Мамлакатда бир ҳафта мотам эълон қилинди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала