Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

Ереван марказида мухолифатчиларнинг полиция билан тўқнашуви бошланди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишМитинг оппозиции в Ереване
Митинг оппозиции в Ереване - Sputnik Ўзбекистон
Намойишчилар Қорабоғ бўйича имзолаган битимдан норози эканликларини баён қилиб, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Арманистон пойтахти Ереванда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Sputnik Арманистон хабарига кўра, полиция ходимлари намойишчиларни Еревандаги Озодлик майдонида қўлга олмоқда. Митинг бошлангунга қада мухолифат вакиллари қўлга олинган.

Участники акции протеста в одном из залов в здании парламента Армении в Ереване. Граждане Армении недовольны заявлением премьер-министра Никола Пашиняна о прекращении войны в Нагорном Карабахе и сдаче территорий. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Арманистонда намойишчилар парламент спикерини аёвсиз калтаклашди - видео

Намойишчилар Қорабоғ бўйича имзолаган битимдан норози эканликларини баён қилиб, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилишмоқда. Улар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида тўқнашув бўлган.

Тоғли Қорабоғнинг тўртта парламент партияси Пашинян истеъфосига талабига қўшилган.

Арманистон Бош прокуратураси мамлакатда амал қилаётган ҳарбий вазият сабаб тақиқлангани ҳақида огоҳлантирган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битим имзолашган эди. 10 ноябрь Москва вақти билан ярим тундан бошлаб ўт очиш тўлиқ тўхтатилаши, Озарбайжон ва Арманистон ҳарбийлари эгаллаб турган позициясида тўхташи керак. Шунингдек, Тоғли Қорабоғ ҳудудига Россия тинчликпарварлари киритилади. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ бўйича битим ўзи учун жуда оғир қарор бўлганини айтди, лекин бошқа чора бўлмаганини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала