Ўзбекистонда касаба уюшма ходими куни жорий этилади

© Sputnik / Табылды Кадырбеков.Бумага и ручка
Бумага и ручка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг навбатдаги VIII-йиғилишида иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Республика бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг навбатдаги VIII-қурилтойида иштирок этди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев биринчи марта йиғилиш иштирокчиларига мурожаатнома йўллади. Бош вазир табрик сўзини ўқиб эшиттирди.

Давлат раҳбари федерация фаолиятини юқори баҳолади, 11 ноябрни мамлакат касаба уюшмалари ходимлари куни деб эълон қилишни ва Касаба уюшмалари академиясини ташкил этишни таклиф қилди.

Коронавирус пандемияси тарқалиши даврида мамлакат касаба уюшмалари турли соҳаларда 5,5 миллиондан ортиқ ишчиларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишларни олиб борди.

2016 йилда Коллектив шартномаси тадбирларини амалга оширишга ҳар бир ишчига ўртача сарфланган маблағ 1 миллион 539 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йил охирига келиб у 5 миллион 100 минг сўмгача кўтарилди.

2020 йил бошида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳузурида ташкил этилган Хотин-қизлар масалалари бўйича республика ишчи гуруҳи аёлларнинг муаммолари ўрганиш учун ҳудудларга ташриф буюрди.

Дастури бўйича олиб борилган ишлар натижасида 122 753 аёл иш билан таъминланди, 4413 нафар муҳтож аёлларга 28 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Янгиликлар лентаси
0