Шторм огоҳлантириш: Қамчиқда шамол тезлиги секундига 22 метргача кучаяди

© МЧСНа перевале Камчик сильный снегопад - МЧС предупреждает водителей
На перевале Камчик сильный снегопад - МЧС предупреждает водителей - Sputnik Ўзбекистон
Ўтган ҳафта Ўзгидромет хизмати 12 ноябрь куни об-ҳаво шароити яна ўзгариши, Волга бўйидан совуқ антициклон яна республикага кириб келиши ҳақида хабар берган эди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Қамчиқ довонида шторм юз бериши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет хизмати.

"12-13 ноябрда А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши,туман тушиб, кўринувчанлик 50-100 м гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18-22 м гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Ўзгидромет 12 ноябрь куни об-ҳаво шароити яна ўзгариши, Волга бўйидан совуқ антициклон яна республикага кириб келиши ҳақида хабар берган эди.

Ўзбекистон ҳудудининг баъзи жойларида ёмғир, тоғли ҳудудларда қор ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда. Ёмғир давомида кундузи ҳарорат 8-13 даражагача пасаяди, бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-5 даражага пастдир.

13 ноябрь куни ёмғир фақат Фарғона водийси ҳудудларида кузатилади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ атрофида бўлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала