Дунёда

Тоғли Қорабоғдаги уруш Озарбайжоннинг ғалабаси билан якунланди – Алиев

© Sputnik / Ilham MustafaФлаг Азербайджана
Флаг Азербайджана - Sputnik Ўзбекистон
Илҳом Алиев Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги урушда ғалаба қозонганлигини эълон қилди. У Боку Қорабоғда етказилган зарар ҳисобланишини ва Еревандан компенсация талаб қилишини айтди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Тоғли Қорабоғдаги уруш Озарбайжоннинг ғалабаси билан якунланди, деди республика президенти Илҳом Алиев ҳарбийлар билан учрашувда. РИА Новости хабарига асосан.

Тоғли Қорабог бўйича келишув: Озарбайжон, Арманистон ва Россия раҳбарлари нимани келишиб олдилар - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон, Арманистон ва Россия нимага келишиб олди

"Ватан уруши якунланди. Озарбайжон бу урушда ёрқин ғалабани қўлга киритди, бизнинг ерларимиз ишғолдан озод қилинди, биз босқинчиларни ўз ерларимиздан қувиб чиқардик", деди у.

Шунингдек, Алиев Боку Қорабоғда етказилган зарар ҳисобланишини ва Еревандан компенсация талаб қилишини айтди.

Сентябр ойи охирида Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашди: Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини 1980-йиллар охирида бошланган можарони авж олдиришда айбладилар. Томонлар тўлиқ ёки қисман сафарбарлик эълон қилишди, жанглар бошланди.

Бир ярим ой ичида томонлар ўт очишни тўхтатиш учун учта муваффақиятсиз уринишни амалга оширдилар. 10 ноябрга ўтар кечаси Россия, Озарбайжон ва Арманистон тўртинчи ҳужжатни имзоладилар. Унга кўра, Озарбайжон ва Арманистон ҳарбийлари жанговар ҳаракатларни тўхтатади, эгаллаб олинган позицияларда тўхтайди ва асирлар билан ўзаро алмашилади. Арманистон Бокуга Келбажар, Лочин ва Агдам туманларини қайтариши керак.

Отправка миротворцев в Нагорный Карабах - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
Тоғли Қорабоғ учун тинчлик – ким нимага эришди

Бундан ташқари, Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғ можароси зонасида жойлаштирилади. Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, Марказий ҳарбий округнинг тинчликпарвар 15-алоҳида моторўқотар бригадаси бўлинмасидан иборат контингент - 1960 нафар ҳарбий хизматчи, 90 та зирҳли транспортёрлар, 380 та автомобил ва махсус техника.

Бокуда бу келишув Ереваннинг таслим бўлиши деб номланди. Илҳом Алиев ҳужжат Озарбайжон учун энг фойдали эканлигини таъкидлади: энди, унга кўра, ҳарбий босқич якунланди ва сиёсий масалаларга ўтиш мумкин.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян, ўз навбатида, тинчлик тўғрисидаги қарор унга жуда оғриқли бўлгани, аммо бу Қорабоғни йўқотиб қўйишдан сақлаб қолганини айтди. Ереванда намойишлар бошланди, намойишчилар бир нечта ҳукумат биноларини ағдартўнтар қилишди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала