Дунёда

Афғонистонда “Ўзбекистон ислом ҳаракати”* етакчиси ўлдирилди

© AP Photo / STRВоеннослужащие афганских сил безопасности
Военнослужащие афганских сил безопасности  - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон хавфсизлик кучлари “Ўзбекистон ислом ҳаракати”* халқаро террорчилик ташкилоти етакчиси Азиз Йўлдошни йўқ қилди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Афғонистон хавфсизлик кучлари “Ўзбекистон ислом ҳаракати”* халқаро террорчилик ташкилоти етакчиси Азиз Йўлдошни йўқ қилди. Бу ҳақда Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Афғонистон миллий хавфсизлик кучларининг (ANSF) хатти-ҳаракатлари натижасида Фарёб провинцияси Гормач туманида Азиз Йўлдош, “Ўзбекистон ислом ҳаракати”* етакчиси, ўлдирилди, унинг ўғли Ҳикмат яраланди. Азиз Йўлдош шимолий провинцияларда афғонларнинг оммавий ўлдирилишига ва террорчилик ҳужумларга алоқадор”, - дейилган хабарда.

Жорий йил июль ойида Россия ФХХ томонидан Москва, Новосибирск ва Красноярскда тақиқланган "Ўзбекистон ислом ҳаракати" террористик уюшмасининг 22 нафар аъзоси қўлга олинган эди. Ячейка аъзолари терактларга даъват қилиб, ёллаш ва жанговар зоналарга ўтказиш, Суриядаги террорчиларни молиялаштириш ишларини амалга оширган.

* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала