Мобил телефонда тасвирга олинган йўллардаги қоидабузарликлар учун ҳам жарима солинади

© PixabayМобильный телефон в руке
Мобильный телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб мобил телефонда тасвирга олинган йўллардаги қоидабузарликлар учун жарима солинади.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга оид амалдаги тартибга ўзгариш киритилди.

Унга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади.

У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Бунгача фақат видеорегистраторда тасвирга туширилиб, юборилган тасвирларгина кўриб чиқилар, лекин бошқа видеотехникалар, хусусан мобил телефонларда олинган видеолар жарима қўллаш учун асос бўла олмас эди.

Бунинг учун фуқаролар ҳуқуқбузарлик тасвирга туширилган видеоларни ejarima.uz сайти орқали ваколатли органга юборишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0