Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

Олимлар коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини яратишди – видео

© 2020 KAUST; Ivan Viola3d модель коронавируса
3d модель коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Замонавий технологиялар ёрдамида SARS-CoV-2 вируси тузилишини атомлар даражасида яратиш ва аввал унда илғаб бўлмаган деталларни акс эттиришга муваффақ бўлинган.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Саудия Арабистони подшоҳи Абдуллоҳ номидаги фан ва технологиялар университети мутахассислари коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини ишлаб чиқишди.

Бунинг учун олимлар микроскоп ёрдамида барча мавжуд суратлар ва оқсил маълумотлари базасини тўплашди.

Замонавий технологиялар ёрдамида SARS-CoV-2 вируси тузилишини атомлар даражасида яратиш ва аввал унда илғаб бўлмаган деталларни акс эттиришга муваффақ бўлинган.

“Биз яратган модель шунчаки липид мембранада ихтиёрий равишда жойлаштирилган оқсил тожларни эмас, балки вируснинг тўлиқ тузилишини намойиш қилади”, - дейди олимлардан бири Нган Нгуен.

Олимлар яратилган модель вирусни батафсилроқ ўрганишга, бу ўз навбатида, унга қарши дори воситалари ишлаб чиқилишини тезлаштиришга имкон беришига умид билдиришган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала