Дунёда

Жанубий Кореяда йилига 150 миллион доза "Спутника V" вакцинаси ишлаб чиқарилади

© РФПИ и Центр имени Гамалеи / Фотобанкка ўтишПервая в мире вакцина от коронавируса
Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Дунё бўйича "Спутник V" вакцинасига 1,2 милиард дозага талаб келиб тушган. Уни қондириш учун вакцинани хорижий мамлакатларда ишлаб чиқиш учун шартномалар имзоланмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Россиянинг Тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ҳамда GL Rapha биотехнологик компанияси Жанубий Кореяда "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқаришга келишиб олишди.

"Жанубий Кореяда йилига 150 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилади. Вакцина экспорти 2021 йилнинг январ ойида бошланади", - дейилган хабарда. 

"Спутник V" вакцинасига халқаро миқёсда пайдо бўлаётган талабни қондириш учун ҳамкорликни ривожлантириш керак, - деди фонд раҳбари Кирилл Дмитриев.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан COVID-19га қарши ишлаб чиқилган дунёда биринчи коронавирусга қарши вакцина 11 август куни рўйхатдан ўтказилган эди. Бугунги кунга қадар вакцинани 43 мингдан зиёд кишила олган ва 92 % самарадорлик намойиш этган. Айнидамда вакцина Россиядан ташқари БАА, Венесуэла, Ҳиндистон ва Белоруссияда синовдан ўтказилмоқда. 

РФПи директори Кирилл Дмитриев айтишига қараганда бугунгни кунга қадар Россия вакцинасига 20 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиар доза вакцинага сўров келиб тушган. Айни дамда 5та мамлакат билан йилига 500 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш ҳақида келишувга эришилган

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала