Фикрларингизни қўрқмасдан менга айтинг - президент Қаршида ёшлар билан учрашди

Oбуна бўлиш
Ёшларимизнинг дунёқарашини жаҳон даражасига кўтариш ва иш билан таъминлаш - президент ўзининг энг катта мақсадини айтди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтаётган ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб, у ердаги шароитларни кўздан кечирди ва маҳаллий ёшлар билан учрашув ўтказди.

Унда президент ёшлардан ўз фикрлари билан қўрқмасдан баҳам кўришишни сўради. 

- Мен сизларнинг кўзларингга қараб, очиқ мулоқот қилгани келдим. Ҳамма ёшлар билан кўришишни хоҳлардим, лекин, афсуски, бунинг иложи йўқ. Сиз уларнинг вакиллари ўрнида жойлардаги муаммоларни, ёшлар истакларини айтишингизни истардим. Шунинг учун қўрқмасдан, ўз ота-оналарингга нима дейишни хоҳласаларинг, ҳамма фикрларингни бемалол айтинглар, - деди давлат раҳбари.

Учрашувда бугунги кунда вилоятда ёшлар дуч келаётган қатор муаммолар муҳокама қилинди ва таклифлар кўриб чиқилди. 

Хусусан, вилоятида 26 мингдан зиёд ёшлар ишсиз, тадбиркорлик ривожи мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан анча пастда экани қайд этилди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с молодежью в городе Карши
Фикрларингизни қўрқмасдан менга айтинг - президент Қаршида ёшлар билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с молодежью в городе Карши

Йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури доирасида йиллик режага қўшимча маблағ ажратиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Муборак туман ёшларнинг таклифини қаноатлантириб, туманда IT-парк ташкил этиш, электрон тижорат ва дастурлаш кўникмаларини бепул ўргатиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди.

Китоб туманидаги 150 ўринли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 310 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мазкур муассаса ўқувчилари учун етарли шароит яратиш вазифаси қўйилди.

© Пресс служба-президента УзбекистанаПрезидент встретился с молодежью в Карши
Фикрларингизни қўрқмасдан менга айтинг - президент Қаршида ёшлар билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Президент встретился с молодежью в Карши

Шунингдек, вилоят мактабларида спорт заллари қуриш, мажмуаларда тўгаракларни кўпайтириш зарурлиги айтилди. Инвентарлар ва анжомлар сотиб олиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳисобидан 10 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.

Учрашув   давомида президент ўзининг ёшлар борасида энг катта мақсади нима эканини ҳам айтиб ўтди. 

- Мендан энг катта мақсад-муддаоинг, бахтинг нима, деб сўрасаларинг, шундай деган бўлардим: ёшларимизнинг дунёқарашини жаҳон даражасига кўтариш, ишли қилиш, ғурур-ифтихорини юксалтириш, оилавий бахтини кўриш, - деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, прзидентнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи 12 ноябр куни эрта тонгда бошланган эди. Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ҳамда IT-Технопаркда бўлгани, шунингдек Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ташкил қилинган Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасига ҳам ташриф буюрган эди.

Янгиликлар лентаси
0