Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

Ҳамма "шок"да: Елизавета II тахтни бўшатишдан бош тортди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишКоролева Великобритании Елизавета II
Королева Великобритании Елизавета II - Sputnik Ўзбекистон
Буюк Британияда ҳукмронлик қилаётган қиролича ўз меросхўрларини кўнглини чўктирди: ёши бир жойга бориб қолганига қарамай, монарх ўз позицияларини топширишдан бош тортди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Елизавета II қирол оиласи мухлисларини шокка солди: британия қироличаси яқин орада тахтни бўшатишдан бош тортди.

Қиролича Елизавета II - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Елизавета II нинг турмуш ўртоғи қироллик мажбуриятларидан воз кечади

Қироллик мухлислари Елизавета II ўз турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппдан ўрнак олиб, ишлардан 95 ёшида чекинишига шубҳа қилмай, бу ҳолатга ҳатто кўниккан эдилар ҳам.

Британияликлар пандемия туфайли бу ҳатто эртароқ рўй беришини тахмин қилишган эди, негаки, 94 ёшли қиролича омма қаршисида камнамо бўлиб қолган эди. Аммо Олий Ҳазратлари режалари халқ ва меросхўр-ўғил орзулари бир-бирига мос тушмади.

Шаҳзода Чарльз сабрли бўлиб, ўз навбати келишига тўғри келади: саройда Елизавета II тахтни тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилишди.

Королева Великобритании Елизавета II - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Британия Қироличаси Елизавета II Муҳаммад пайғамбарнинг авлоди - ОАВ

Қирол амалдорларидан бири монарх ўз ваколатларини топшириши ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Унинг айтишича, қиролича истеъфо ҳақида ўйлагани ҳам йўқ.

"Олий Ҳазратлари ҳукмронлик қилишда давом этади. У халқига бутун умр хизмат қилиш ниятида", - деб таъкидлади хабардор манба.

Айни вақтда монархнинг бутун ўйлари COVID-19га қарши вакцинада. Вирус билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан, Елизавета II тўлиқ ўз ваколатларига қайтади.

Буларнинг барчаси илк ислоҳотларни режалаштираётган ва модалар оламини забт этаётган - яқинда биринчи либослар коллекциясини чиқарган шаҳзода Чарльзни қувонтирмаётгани аниқ.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала