Жамият

"Яхшиям гуллар чизишга улгуришмабди": Қаршида бўялган газонларни ёмғир ювиб кетди

Қарши шаҳрида газонларнинг яшил рангга бўялгани жамоатчилик томонидан кулгига олинмоқда. Газонлар нима мақсадда бўялгани ҳақида расмий изоҳ берилгани йўқ

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Қарши шаҳрида газонлар яшил рангга бўяб қўйилган.

Ушбу ҳолат эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айримлар ҳатто кулгили мемларни яратишга улгуришди.

© Фото из соцсетейВ Кашкадарьинской области газоны покрасили в зеленый цвет
Яхшиям гуллар чизишга улгуришмабди: Қаршида бўялган газонларни ёмғир ювиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
В Кашкадарьинской области газоны покрасили в зеленый цвет

"Қаршида газонларни чиройли қилиб бўяб қўйгандик. Кечаси ёмғир ёғиб, шунча меҳнатни ювиб кетди...", - деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

"Яхшиям гулларни чизишга улгурмаган эканмиз-ей..." – дея ҳазил жавоб қилади унга бошқа фойдаланувчи.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан бири эса ушбу пост остида "газонларнинг бўялиши ҳам фойда бермаганлиги, Қарши шаҳри раҳбарлари барибир танқид қилингани" ҳақида фикр қолдирган.

Шаҳар кўриниши бўйича ижобий таассурот қолдириш мақсадида эҳтимол, кўрилган тараддуд, интернет фойдаланувчиларида ана шундай юмор билан қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала