Дунёда

Молдова президент сайловида Майя Санду ғолиб бўлди

© Sputnik / Miroslav Rotar / Фотобанкка ўтишПремьер-министр Республики Молдова Майя Санду
Премьер-министр Республики Молдова Майя Санду - Sputnik Ўзбекистон
Президент сайловининг иккинчи турида "Ҳаракат ва бирдамлик" партияси раҳбарини 56,28 % сайловчилар қўллаб-қувватлашди, Игорь Додон учун эса - 43,72 % фуқаролар овоз беришган.

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Молдова президент сайловида мамлакат ичида тўпланган овозларнинг 100 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг собиқ бош вазир ва "Ҳаракат ва бирдамлик" партияси раҳбари Майя Санду президент сайловининг иккинчи турида етакчилик қилмоқда. РИА Новости МСҚ хабарига асосан.

Галина Додон и Игорь Додон - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Молдова конституцион суди президент ваколатини бекор қилди  

Якшанба куни Молодова Республикасида президент сайловининг иккинчи тури бўлиб ўтди. Унда Игор Додон ва Майя Санду иштирок этишди. "Ҳаракат ва бирдамлик" партияси раҳбарини 56,28 % сайловчилар қўллаб-қувватлашди. Игорь Додон учун эса - 43,72 % фуқаролар овоз беришган.

Айни дамда Марказий сайлов қўмитаси 98,69 % овозларни ҳисоблаб чиққан. Хисобга олинмаган овозлар хозир фақат АҚШ ва Канададаги ваколатхоналарда қолган.

Молдова қонунчилигига кўра, сайловнинг иккинчи турида иштирокчилар миқдори белгиланмаган, қайси номзод энг кўп овоз олса ўша ғалаба қозонади. МСҚ комиссияси раҳбари ўринбосари Владимир Шарбан айтишга кўра  сайловнинг иккинчи тури жиддий қоидабузарликларсиз ўтган. Полицияга 200 га ариза келиб тушган. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала