Ҳозирги техникумлар олдингисидан нимаси билан фарқ қилади?

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишИтоговое сочинение по литературе в российских школах
Итоговое сочинение по литературе в российских школах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда жорий этилаётган янги профессионал таълим тизими тизим 3 тоифага бўлинди: касб-ҳунар мактаблари, идоравий коллежлар ва техникумлар.

ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Бугун Ўзбекистонда амал қилаётган янги профессионал таълим тизими олдинги ўрта-махсус касб-ҳунар таълим тизимидан нимаси билан фарқ қилади?

Ушбу саволга бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Муродилла Холмуҳамедов жавоб берди. 

— Биринчи, асосий фарқи: олдин бир қолипда ишлайдиган касбларнинг мураккаблиги, у ерда шаклланадиган амалий кўникмалар ҳажми, масъулияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, 3 йиллик стандартда ишлайдиган ўрта-махсус касб-ҳунар таълим дипломи берадиган касб-ҳунар коллежлари мавжуд эди. Бугун эса янгича услубдаги профессионал таълим тизими жорий этилмоқда, - дейди Холмуҳамедов. 

Янги тизим 3 тоифага бўлинди:

  1. Касб-ҳунар мактаблари - бу мактабнинг юқори синфида бирламчи касбий тайёргарликдан ўтадиган, бошланғич профессионал таълим дастурлари асосида фаолият кўрсатадиган касб-ҳунар мактабларидир. Уларнинг сони 339 та этиб белгиланди. Бу йил уларга биринчи марта қабул амалга оширилди. Ҳозир касб-ҳунар мактабларида ўқув-жараёни давом этмоқда.
  2. Идоравий коллежлар - вазирлик, идора ва йирик иш берувчиларга тақсимлаб берилдики, ўзларининг лойиҳаларини ҳаётга татбиқ қилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришда мазкур коллежлар орқали янги яратилган иш ўринларига мақсадли равишда мутахассис тайёрлайди.
  3. Техникумлар тармоғи - янги техникумларда олий таълим дастурлари билан уйғунлаштирилган ҳолда, бакалаврнинг тўртдан бир қисмида шаклланадиган билим, малака, кўникмалари техникумларнинг ўқув режа ва ўқув дастурига сингдирилди. Техникумни яхши ўзлаштирган ўқувчиларга таълим масканини битирганидан кейин имтиҳонсиз бакалавриатнинг 2-курсидан ўқишни давом эттириш имконияти берилди. Бундай имтиёз олдинги техникумларда бўлмаган.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 26 та вазирлик ва идора тизимида 201 та коллеж мавжуд. Белгиланган квотага кўра, 81 325 нафар абитуриент коллежларга қабул қилиниши керак. Шундан 12 762 нафари давлат гранти асосида, қолган қисми тўлов-контракт асосида қабул қилинади. Ундан ташқари 62та ОТМлар ҳузурида 185та техникум фаолияти йўлга қўйилган. 

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0