Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 55 миллиондан ортди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГоспиталь COVID-19 в ГКБ № 52
Госпиталь COVID-19 в ГКБ № 52 - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси - COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Дунё бўйича коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 55 миллиондан ортди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Жонс Хопкин университети маълумотларига таянган ҳолда.

Коронавирус под микроскопом - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
“Тождор вирус” енгил шакли ҳам хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин – Британия олимлари

Университет маълумотларига кўра, Ўзбекистон вақти билан 12:54да коронавирусга чалинганлар сони дунё бўйлаб 55 033 418 нафарга етган, ушбу инфекцияни юқтиргани тасдиқланган 1 327 500 киши вафот этган.

Соғайган инсонлар сони 35,3 миллионни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонга 17 ноябр ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган фуқаролар сони 70 444 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 67 734 нафари соғайишга муваффақ бўлган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси - COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0