Сурхондарёда "самосуд": мураббийни ҳимоялаб, тўққизтаси 3 кишини дўппослади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишДвери СИЗО
Двери СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тергов жараёнида аниқланишича, 3 ноябрь куни спорт мактаби директори 31 ёшли Бекзод ва 25 ёшли Жахонгирлар ўртасида келиб чиққан жанжал натижасида, мактаб директорига тан жароҳати етказилган.

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Интернет тармоқларида "Сурхондарёда бир гуруҳ спорт мактаби тарбияланувчилари самосуд уюштириб, катта жанжал келтириб чиқарди" номи остида видео тарқалган эди.

Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада жамоат жойида “самосуд” уюштирган икки қиз 10 кунга қамалди

Тергов жараёнида аниқланишича, 3 ноябрь куни спорт мактаби директори 31 ёшли Бекзод ва 25 ёшли Жахонгирлар ўртасида келиб чиққан жанжал натижасида, мактаб директорига тан жароҳати етказилган.

Эртаси куни Шўрчи туманида яшовчи 37 ёшли Шухрат Э., ўзининг мураббийи бўлган спорт мактаб директори Бекзодга етказилган тан жароҳати учун ўч олиш мақсадида, танишлари Абдувосит (28 ёш), Жасурбек (26), Баходир (28), Жахонгир (31), Ойбек (25), Азизбек, Азамат ва Сундарбек (29 ёш)лар билан биргаликда бир гуруҳга бирлашган.

Гуруҳ "Бобур" маҳалласидаги ошхонада чой ичиб ўтирган, Жахонгир ва унинг Хуршид (24 ёш) ҳамда Равшан (26 ёш)ларнинг ёнига бориб, ўзлари билан олиб келган бита ва қўлларига тушган стул ҳамда бошқа жисмлар билан Жаҳонгирни дўппослай бошлашган. Жаҳонгирни ёнидаги Равшан ва Хуршид можарога ажратиш учун аралашганларида, "самосудчилар" гуруҳи уларни ҳам уриб дўппослаб, тан жароҳати етказишган.

Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
"Навоийда самосуд": эркак қийноққа солиниб, тракторда судралди

Суд-тиббий экспертиза хулосасида, фуқаро Жахонгир А., ва Хуршид А.,ларга "енгил" тан жароҳати етказилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 5 ноябрь куни Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Шухрат Э., ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б,в" ва 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида Абдувосит, Жасурбек,  Баходир, Жахонгир, Ойбек, Азизбек, Азамат, Сундарбек ва 37 ёшли Шухратларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан айблов эълон қилиниб, ҳар бирига нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, тергов якунига кўра, юқоридаги ҳолатда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади, деб хабар қилади Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Янгиликлар лентаси
0