Миграция

Москвада дворниклар маошларини ошириш масаласи кўтарилди

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишДворник
Дворник - Sputnik Ўзбекистон
Россия мигрантлар касаба уюшмалари Москвани сирпанчиқдан қутқариш учун меҳнат муҳожирлари - дворниклар маошини икки баробар оширишга чақирди

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Россия меҳнат мигрантлари касаба уюшмаси раиси Ренат Каримов Москвадаги меҳнат муҳожирлари етишмовчилиги масаласига уларнинг ойлик маошини икки баробар ошириш орқали ечим топиш мумкинлиги ҳақида баёнот билан чиқди, деб хабар қилмоқда Жамоатчилик хизмати хабарлари.

Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Россиядаги мигрантларнинг патентлари муддати пандемия якунига қадар узайтирилиши мумкин

Москвада биринчи қор ёғиши билан, шаҳарда коммунал хизматлар фаолиятидаги камчиликлар кўзга ташланиб қолди.

Каримовнинг сўзларига кўра, бу қисман Москва ЖКХ тузилмасида меҳнат қилган аксарият мигрантларнинг коронавирус пандемияси туфайли кетганлиги билан боғлиқ. Сўнгги маълумотларга кўра, меҳнат муҳожирлари сони 40%га камайган.

Меҳнат муҳожирлари касаба уюшмаси раҳбарининг таъкидига кўра, сўнгги ойларда қўшни мамлакатлардаги ишчиларга бўлган талаб анчайин ошган. Агар дворникларга икки карра кўп маош берилса, улар икки карра кўп ишларни бажаради, деб қўшимча қилган у.

"Дворниклар ҳам одам. Улар узоқ муддат маошсиз ўтиришди. Бир нечта бошқарувчи компаниялар бизга ишчиларни бериш илтимоси билан чиққан эдилар. Аммо бизда ҳам бўш ўтирган кадрлар йўқ", - деган Каримов.

У шунингдек, дворниклар иш оғирлиги учун бўшаб кетишмаганини ҳам эслатди.

Празднование Курбан-Байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Россия Мусулмонлар кенгаши мигрантлар учун портални ишга туширади

"Улар уйларига кетмоқда. Янги ишчилар эса келмаяпти. Кетганлар кетаяпти, келишга эса рухсат йўқ. Мана муаммо қаерда", - деган касаба уюшмаси раҳбари.

РФ бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллинга кўра, кўпчилик ҳукуматга мигрантлар учун Россияга йўлни очишни сўраб, мурожаат қилишмоқда.

Аммо Россия ҳукумати коронавирус билан боғлиқ вазият стабиллашмай туриб, таваккалчиликка йўл қўймасликка қарор қилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала