Дунёда

Нефтда миллиардлаб номаълум вируслар аниқланди - Хитой олимлари шокда

Хитойлик олимлар нефт қудуқларида ўрганилмаган кўплаб қадимий вирусларни топдилар. Тадқиқотга кўра, бир миллилитр нефтда 400 миллион вирус мавжуд. Уларнинг тахминан 1% (100 дан ортиқ) герпес қўзғатувчиси бўлиб, улар тирик-хўжайинсиз яшай олмайди.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Хитойлик олимлар нефт қудуқларида ўрганилмаган кўплаб қадимий вирусларни топдилар, деб хабар қилди The South China Morning Post газетаси.

Флаг Китая - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Хитой ўз суверенитетига хавф солаётган давлатларни "кўзсиз қолдириш" билан пўписа қилди

Олимлар бу бактериялар қандай қилиб ёнувчан суюқликка тушиб қолганини билмайди.

Тадқиқотга кўра, бир миллилитр нефтда 400 миллион вирус мавжуд. Уларнинг тахминан 1% (100 дан ортиқ) герпес қўзғатувчиси бўлиб, улар тирик-хўжайинсиз яшай олмайди.

Шэньяндаги Хитой Фанлар академиясининг амалий экология институти профессори Чжан Иннинг сўзларига кўра, касаллик қўзғатувчилари қадимги ер ости организмидан келиб чиқиши эҳтимолдан йироқ. Тахминан, вируслар ташқи дунёдан тушиб қолган бўлиши мумкин.

Айрим янги турдаги герпес ҳайвонларга ҳам, одамларга ҳам юқиши мумкин. Баъзи вируслар терида яра ва пуфакчаларни келтириб чиқаради, бошқалари эса асаб тизимининг бузилиши каби жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

"Номаълум турларнинг улуши анча юқори бўлиши мумкин. Тадқиқотимиз - фақат биринчи қадам", - деди Чжан.

Айни пайтда мутахассислар вирусларни ўрганишни давом этмоқда, улар одамлар учун "янги коронавирус" га айланиши мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Нефт тадқиқотлари тасодифан бошлангани йўқ. Хитойда ёнувчан моддаларга бўлган талабнинг ошиши сабабли кўплаб тажрибалар ўтказилмоқда. Бундай усуллардан бири - хом нефтга бактерияларни қўшиш.

Кўпинча микроорганизмлар мойли суюқликка тушиши биланоқ нобуд бўлди. Олимлар бу ҳодисанинг сабабини аниқлашга қарор қилишди: натижада бактерияларни йўқ қиладиган жуда кўп номаълум вируслар аниқланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала