Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон
Миграция

Россия Мусулмонлар кенгаши мигрантлар учун портални ишга туширади

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишПразднование Курбан-Байрама в Москве
Празднование Курбан-Байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
ундан ташқари, меҳнат мигрантларга кўмак бериш учун Россиянинг 18та вилоятида Ҳуқуқий ҳимоя ва маданий мослаштириш марказлари очилган.

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Россия Мусулмонлар кенгаши 25 ноябрдан бошлаб бутун барча миллат ва эътиқодга мансуб меҳнат мигрантлари учун федерал портални ишга туширади, деб хабар қилди муфтий Альбир Крганов.

"25 ноябрда росмигрант.рф (rosmigrant.ru) - янги ахборот портали ишга туширилади. Мигрантлар у ердан рус, тожик, ўзбек ва қирғиз тилларида турли долзарб ахборотни олишлари мумкин", - деди Крганов. 

Ундан ташқари ушбу ташкилотда "Мигрант алифбоси" деган меҳнат мигрантлари учун фойдали ахборотлар тўплами тайёрланмоқда. Ундан ташқари фойдали видеолавҳалар ҳам тайёрланмоқда. 

"Лойиҳамиз бошланганидан бери, бизга меҳнат мигрантларидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Ҳозир биз кунига 40тага яқин мурожаатлар олмоқдамиз. Биз уларга нафақат масофавий хизмат кўрсатмоқдамиз, балким ўз масжидларимизда ҳам бевосита ёрдам кўрсатмоқдамиз", - деди муфтий. 

Эслатиб ўтамиз, биз неча кун олдин Россия муфтийси меҳнат мигрантлари учун очилган Ҳуқуқий ҳимоя ва маданий мослаштириш маркази ҳақида айтиб берган эди.Шунингдек мигрантлар учун Россиянинг барча ҳудудларидан бепул қўнғироқ қилиш мумкин бўлган телефон рақами ҳам мавжуд: 8-800-550-32-03. Мигрантларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси айни дамда Россиянинг 18та вилоятида амал қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала